Самарқандда 11,5 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиядан фойдаланилади
- 03.06.2020 15:40
- 114
- Иқтисодиёт
Самарқанд вилояти деҳқонлари 2020 йил манзилли дастурига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда 11588 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этишни режалаштирган.
Бунда 2200 гектар пахта, 1616 гектар боғ, 642 гектар ток ва 60 гектар майдондаги бошқа экинлар томчилатиб, 40 гектар ғалла, 130 гектар озуқабоп экинлар ёмғирлатиб, 100 гектар майдонда пульсар суғориш технологияси қўлланилади. Шунингдек, 340 жамланма эгилувчан қувурлардан 6800 гектар майдонда фойдаланилади.
Бунинг учун ҳавза бошқармаси ҳисобидаги 200 километрга яқин магистрал ва хўжаликлараро каналлар тозаланди, 500 дан ортиқ гидротехник иншоотлар таъмирланди. Сув истеъмолчилари уюшмалари фермер хўжаликлари ҳисобидаги 820 километр ички суғориш тармоқлари тозаланди. Хўжалик ички ҳисобидаги 800 га яқин гидротехник иншоотлар, 180 га яқин насос агрегати, 115 дона суғориш қудуғи таъмирланди.