Самарқандда 12 та онлайн режимида ишловчи фоторадар бор. Бундан ташқари, 6 та камера интеллектуал режимида ишлаяпти

Бу воситаларнинг 5 таси (1 радар, 4 та камера) Нарпай туманида жойлашган. Самарқанд шаҳрида стационар радар қайд қилинмаган. Лекин Даҳбед ва Спитамен шоҳ (“Обл.ГАИ” биноси жойлашган) кўчасида биттадан интеллектуал режимида ишловчи камералар борлиги кўрсатилган.

Бу ҳақда республика ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси сайтида маълум қилинган.

Хабарда автотранспорт воситаларини бошқаришда йўлларда белгиланган тезликка риоя этилишини назорат қилувчи радар ва камераларнинг жойлаштирилган жойи ва координаталари кўрсатилган.

Маълум бўлишича, интеллектуал камераларнинг 2 таси Самарқанд шаҳрида, қолган 4 таси Нарпай туманида жойлаштирилган.

Онлайн режимида ишловчи фоторадар Самарқанд шаҳрида йўқ, лекин Оқдарё туманида бундай воситадан 2 таси ишлаётган экан.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни назорат қилишда инсон омилини чеклашган қаратилган воситалар - радар ҳамда камера Нуробод, Қўшработ, Ургут ва Тойлоқ туманларида жойлаштирилмаган.