Самарқандда 2700 дан зиёд бўш ўрни фуқароларга тақдим этилмоқда

Айни пайтда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамкорлигида ҳудудларда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Самарқанд шаҳар, Самарқанд ва Паст Дарғом туманлари аҳолиси учун Самарқанд шаҳридаги касбий кўникмалар марказида, Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нарпай туманлари фуқаролари учун Каттақўрғондаги "Мономарказ"да ҳамда Ургут ва Тойлоқ туманлари аҳолиси учун Ургутдаги “SAM ELEKTRO SERVIS” корхонасида меҳнат ярмаркалари ташкил этилган.

Ярмаркаларда 2700 дан зиёд бўш ўрни фуқароларга тақдим этилмоқда.