Самарқандда 37 нафар фуқаро коронавирусга чалинди
2020 йил 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 251 (+234) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари Тошкент шаҳрида, 37 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари эса Хоразм вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли У.А. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли А.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 28 661 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (84 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 5 367 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.