Самарқандда 5 апрель кунидан "PIRLS – 2021" халқаро баҳолаш дастурига старт берилади
Вилоят халқ таълими бошқармасида ушбу муҳим масалага бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси миллий марказ бўлим бошлиғи Жамшид Нарзиев ушбу халқаро тадқиқот юртимизда халқ таълими соҳасини ислоҳ қилиш, ўқувчилар билими, дунёқараши, ўқитувчиларнинг малака ва тажрибасини синовдан ўтказишда муҳим жиҳат эканини таъкидлади.
5 апрел кунидан вилоят мактабларида ўтказиладиган синовларни ўтказилиш тартиби, унга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича тавсиялар берилди.
Дарҳақиқат, "PIRLS – 2021" халқаро баҳолаш дастурида Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (ИЕA) томонидан тасодифийлик асосида танлаб олинган Самарқанддан 20 та мактаб қатнашади. Ушбу мактаблардаги 75 та 4-синфнинг 2246 нафар ўқувчиси билим ва кўникмаларини синовдан ўтказади.
Халқаро тадқиқотлар жорий йилнинг 12 апрель кунига қадар белгиланган жадвал асосида ташкил қилинади.
Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.