Самарқандда 54 та касб-ҳунар коллежи биноси мактабларга берилди

Умумий ўрта таълим мактаблари тасарруфига берилган ушбу коллежлар умумий 32 минг 215 ўқувчи ўрнига эга. Уларнинг 18 тасида 2093 нафар 3-курс ўқувчилари 2019-2020 ўқув йилида ўқишларини давом эттиришади.

2019-2020 ўқув йилида Халқ таълими тасарруфига ўтказилган касб-ҳунар коллежлари биноларида 17 та янги умумий ўрта таълим мактаби ташкил этилади. Бундан ташқари, 8 та касб-ҳунар коллежи биносига мактаблар тўлиқ кўчиб ўтади.

Умумий ўрта таълим мактаблари 29 та касб-ҳунар коллежлари биносидан қўшимча бино сифатида фойдаланади.