Самарқандда 67 нафар бемор вируснинг оғир ва ўрта оғир шакли билан стационар шаклда даволанмоқда

Бугунги кунда вилоятда жами 106 нафар фуқарода коронавирус касаллиги аниқланган бўлиб, шундан 39 нафари касалликнинг симптомсиз, енгил шакллари билан уй шароитида, 67 нафар беморлар эса касалликнинг оғир ва ўрта оғир шакли билан стационар шароитда даволанмоқда.

Таъкидлаш жоизки, вилоятимизда пандемия ҳолати кузатилиши мумкин бўлган тақдирда коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморларни биринчи, иккинчи ва учинчи босқичларда ташхислаш ва даволаш учун фаолият бошлайдиган саралаш-тақсимлаш марказлари ҳамда керакли бўлган дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар тайёр ҳолатга келтирилган. Бундан ташқари, мазкур марказларда фаолият юритадиган, 2 мингга яқин тиббиёт ходимлари “Covid-19” инфекциясини даволашнинг энг самарали усуллари бўйича махсус курсларда қайта тайёрланди. 

Таъкидлаш жоизки, кўча ва жамоат жойларида тиббий ниқобда юриш коронавирус инфекциясини юқтириш ва уни ўзгаларга тарқатиш эҳтимолининг олдини олишда энг самарали йўл ҳисобланади. Шу боис, санитария қоидаларга қатъий амал қилиб, ўзимизни, оила аъзоларимиз ва яқинларимизни касаллик юқтиришдан сақлайлик. 

Ушбу қоидаларга риоя этмаслик эса жуда жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлигини унутмайлик.

Давронбек Жуманиёзов,

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.