Самарқандда бу йил 10843 ta квартирадан иборат 203 та кўп қаватли уй-жой қурилади

Бу ҳақда бугун вилоят ҳокимлигида уй-жой қурилишининг бориши, қурилишда сифат назоратига берилаётган эътибор ҳамда фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларини қоплаш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича ўтказилган муҳокамада маълум қилинди.

Муҳокамада қайд этилишича, ҳозирга қадар 24 та (1868 квартирали) кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилган. Қурилиши давом этаётган 203 та кўп қаватли уй-жойнинг эса 69 таси (2502 та квартирали) Ургут ва Булунғур туманларидаги “Янги Ўзбекистон” массивларида барпо этилмоқда.