Самарқандда бугун 32 кишида коронавирус аниқланди
2020 йил 19 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 760 (+242) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 196 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 139 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 32 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 3 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 79 ёшли М.К. (аёл) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 80 ёшли А.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 32 223 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 4 292 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.