Самарқандда декабрь ойида “Конституцияни ўрганамиз ва унга амал қиламиз!” шиори остида ойлик эълон қилинди
- 25.11.2019 09:29
- 241
- Самарқанд
Бугун ўтказилган ҳокимлик соатида вилоят ҳокими Э.Турдимов ана шундай таклифни билдирди.
Ойлик давомида жойларда аҳолининг барча қатламлари ўртасида Бош қомусимиз мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбатлари, учрашувлар ва маънавий тадбирлар уюштирилади. Бу ишга адлия, маданият бошқармалари, маънавиятчилар, ижодкорлар ва тажрибали ҳуқуқшунослар жалб этилади.
Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртлари ўқувчи ва талабалари ўртасида “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилади.
Танлов ғолиблари ойлик якунига кўра, вилоят ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилади. Шунингдек, ғолиблар учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига саёҳат уюштириш ҳам кўзда тутилган.
Теглар:
Конституция
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!