Самарқандда фуқаро уйидан топиб олган милтиқни ИИБга топширди
- 24.08.2020 09:05
- 184
- Самарқанд
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 22 август куни Самарқанд шаҳар ички ишлар ходимлари томонидан фуқаролар ўртасида ов қуролларини ноқонуний сақламаслик юзасидан «Арсенал» тезкор-профилактик тадбири доирасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Тадбир доирасида Спитамен шоҳкўчасида яшовчи Э. ўзининг яшаш уйи балконини таъмирлаётган вақтида девор орасидан оқ чармли ғилофга солинган, марҳум бобосидан қолган милтиқ топиб олган.
Фуқаро бир кўзли ТОЗ русумли ва 14 калибрли ов милтиғини ўз ихтиёри билан Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари ходимларига топширган.
Теглар:
ов қуроли