Самарқандда ижарада турган уйини фоҳишахонага айлантирган қизнинг кирдикорлари ошкор бўлди

Самарқандда А. исмли қиз ижарада турган уйида бир гуруҳ ёшларга жинсий алоқа қилиш учун жой ҳозирлаб бергани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 1995 йилда туғилган А. Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчасидаги хонадонда фоҳишахона ташкил қилиб, 400 минг сўм эвазига уйидан алоҳида хона ажратиб бераётган вақтда Самарқанд шаҳри бўйича 6-ички ишлар жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.

Пуллар гувоҳлар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.