Самарқандда илк бор Австралия компанияси томонидан махсус курслар ташкил этилди
Самарқанд халқаро технология университети жорий йилнинг 5 август куни Душанбе шаҳрида Micromine Pty Ltd компанияси билан ўзаро ҳамкорлик келишуви имзолаган эди.
Ушбу келишувга биноан 5-10 сентябрь кунлари Самарқанд халқаро технология университетининг IT маркази тайёрлов курси мутахассислари билан ҳамкорликда Micromine Origin дастурий таъминотида ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида SEG, ERIELL гуруҳи, Enter-Engineering каби ташкилотларда геолог, муҳандис, геодезист ва маркшейдерлар учун махсус малака ошириш курслари ташкил этилди.
Семинар-тренинглар Micromine Origin компаниясининг Ўзбекистондаги ҳудудий бўлими мутахассиси Совин Станислав томонидан олиб борилди. Курсни муваффаққиятли тугатган бир гуруҳ тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Маълумот учун: Micromine - кончилик саноати учун операцион дастурий ечимларни ишлаб чиқиш соҳасида фаолият олиб борадиган жаҳондаги компаниялар орасида етакчи ҳисобланади.