Самарқандда касалликка чалиниш кескин кўпайди: 65 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олди

🔺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, 2021 йил 17 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105 219 (+385) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 8 нафари Андижон вилоятида,
📌 14 нафари Бухоро вилоятида,
📌 17 нафари Жиззах вилоятида,
📌 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 9 нафари Наманган вилоятида,
📌 65 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 72 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 14 нафари Фарғона вилоятида,
📌 3 нафари Хоразм вилоятида,
📌 37 нафари Тошкент вилоятида,
📌 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча республика бўйича 395 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 50 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 101 018 нафарга етди.

⚫️ Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 484 нафар бемор даволанмоқда.