Самарқандда маҳаллий бюджетнинг даромадларини орттириб бажариш бўйича ҳолат қандай?
- 08.11.2020 21:04
- 205
- Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 9 ойи якунига кўра, Самарқанд вилояти бўйича вилоят, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджети миқдори 115 миллиард 823 миллион сўмга орттириб бажарилди. Йил якунига қадар бу маблағ 187 миллиард 765 миллион сўм бўлиши кутиляпти.
Жорий йилда вилоятдаги туман ва шаҳарлар орасида маҳаллий бюджетга қоладиган маблағлар миқдорига эътибор қаратадиган бўлсак, бу борада Паст Дарғом тумани энг яхши кўрсаткичга эга. Яъни, шу йилнинг 9 ойи якунига кўра, туман бюджети қарийб 7 миллиард сўмга орттириб бажарилган. Йил якунигача бу маблағ миқдори 10 миллиард сўмдан ошади.
Теглар:
маҳаллий бюджет
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа