Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси аниқланди
- 28.03.2022 10:31
- 78
- Жиноят ва жазо
Сифатсиз дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотлари саломатликка жиддий хавф туғдириши шубҳасиз. Турли шароитларда ва белгиланган меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда тайёрланган сифатсиз дори воситалари шифо ўрнига касалликни янада кучайтириб юбориши мумкин.
Аниқланишича, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро “Т.Э.” 434 қути “Вобензим-Э” дори воситаларини хориждан айланма йўллар орқали ноқонуний равишда олиб кириб, Самарқанд шаҳрида яшовчи маҳаллий фуқарога сотмоқчи бўлган.
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро “Т.Э.” 12.200 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда, ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа