Самарқандда таълим кредити ажратишда нега тўрттагина банк устунлик қилмоқда?
Президентимизнинг 2021 йил 30 июлдаги “Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, талабаларга қулай шартлар асосида республикадаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриат ва магистратуранинг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тартиби йўлга қўйилди. Бу ҳақда сайтимизда таҳлилий мақола эълон қилинганди.
Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармаси ахборот хизматининг Zarnews'га малум қилишича, мазкур қарорда белгиланган талаблар нафақат истеъмолчи, балки банклар учун жуда яхши имконият саналади.
Янги тартиб асосида сентябрь ва октябр ойининг 25 кунига қадар 776 нафар талабага вилоятдаги тижорат банклари томонидан жами 7 миллиард 76 миллион сўм таълим кредитлари ажратилган.
Қиёслаш учун келтириб ўтсак: 2020 йил давомида вилоятдаги тижорат банклари томонидан 308 нафар талабага 3 миллиард 71 миллион сўм кредит ажратилган.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси билан 11 та банк шартнома тузган бўлса-да, янги тартиб асосида ажратилган ушбу кредитларнинг 91 фоизи бор-йўғи 4 та банк ҳиссасига тўғри келмоқда. Хусусан, "Ипотекабанк" 375 нафар талабага 3 655 миллион сўм, Халқ банки 149 нафар талабага 1 420 миллион сўм, "Асакабанк" 84 нафар талабага 813 миллион сўм, "Миллийбанк" 87 нафар талабага 542 миллион сўм ажратган.
Афсуски, вилоятдаги бошқа банклар бу имкониятдан етарлича фойдаланилмаётгани кўриниб қоляпти. Сабаби нимада эканини ўқувчиларимизга мутахассислар айтишар...