Самарқандда тиланчилик қилаётган 4200 шахсга, 176 нафар енгил табиатли аёлларга маъмурий баённома расмийлаштирилган

Ўтган 2022 йил мобайнида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан вилоятда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоят ҳудудида 21 333 та оммавий, жумладан, 1463 та ижтимоий-сиёсий, 1 587 та маданий, 928 та спорт ва 17 355 та турли тадбирларда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги тўлақонли таъминланган.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ бўлинмалари саф бўлинмалари патруль-пост хизмати батальони шахсий таркиби томонидан шахсан фош этилган жиноятлари учун 289 нафар ходимлар пул маблағлари билан рағбатлантирилган.

Умуман, вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати батальон ходимлари иштирокида 2022 йил давомида 97 та, яъни 2021 йилга нисбатан 24 та кўп жиноят аниқланган. Шундан, 75 та жиноят шахсан очилган. Бундан ташқари, ППХ батальони ходимлари томонидан 57 нафар қидирувда юрган, 6 нафар бедарак йўқолган шахслар аниқланган.

Кўча ва жамоат жойларидан ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ёки шубҳа уйғотганлиги учун 184 048 нафар шахс олиб келинган. Жумладан, 173 250 нафар гумондор, 4200 нафар тиланчилик билан шуғулланиб юрган, 229 нафар иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган, 176 нафар енгил табиат аёлларга нисбатан маъмурий баённома тузилган.

Шунингдек, “Тиғ” тадбирларида 1993 нафар, жумладан, 1294 нафар пичоқ, 12 нафар кастет, сурикен, кистен, 14 нафар тўқмоқ (“бита”), 673 та бошқа хавфли буюмларни олиб юрган фуқаролар аниқланган.