Фоторепортаж: Самарқандда умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ўтмоқда
Бугун мамлакатимиз бўйлаб Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган умумхалқ хайрия ҳашари бошланди.
Умумхалқ хайрия ҳашари Самарқанд вилоятида ҳам қизғин бўлиб ўтмоқда. Ҳашар жойлардаги барча ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, шунингдек, фуқаролар йиғинлари ҳудудида уюшқоқлик билан ташкил этилиб, унда юртдошларимиз фаол қатнашмоқда.








Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги фармойишига биноан жорий йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18 август умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилинган эди.