Самарқандда веб-сайтлар орқали аҳолидан пул ундирган кибержиноятчилар қўлга тушди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси кибержиноятчилик ҳақида маълумотига кўра, Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан «OLTINYUL.UZ» ва «E-SUM.UZ» веб-сайтлари орқали фуқароларни мулкий манфаатга қизиқтириб, «Молиявий пирамида» лойиҳаси тузилган.

Шу асосда 8 200 нафардан зиёд фуқародан жами 450 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари йиғилиб, ушбу гуруҳ томонидан ўзлаштирилган.

Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Н.Р. ва унинг шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188(1)-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.