Самарқандда яна 220 нафар фуқаронинг уй-жой ва ерга эгалик ҳуқуқи расман эътироф этилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн бешинчи сессиясида қабул қилинган қарорга кўра, вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳарларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари қонуний тартибда эътироф этилди.
Жумладан, вилоятдаги 220 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган уй-жойларига нисбатан мулк ҳуқуқларига эга бўлди. Булар - булунғурлик 10 нафар, каттақўрғонлик 24 нафар, оқдарёлик 42 нафар, жомбойлик 20 нафар, пайариқлик 13 нафар, нарпайлик 19 нафар, пахтачилик 15 нафар, ургутлик 26 нафар, нурободлик 6 нафар, пастдарғомлик 17 нафар, иштихонлик 2 нафар, қўшработлик 1 нафар ва Самарқанд туманидан 25 нафар фуқаролардир.
Хусусан, Паст Дарғом туманида яшовчи Қаландар Қораев 1965 йилда қурилган уй-жойига нисбатан, оқдарёлик Нодира Жамолова эса Пахтаобод маҳалласида қуриб, яшаб келаётган уйига расмий ҳуқуқ эгаси сифатида тан олинди.