Самарқандда яна 5 нафар бемор covid-19дан соғайиб, реабилитацияга кузатилди

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 5 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 42 ёшда, ёши кичиги 15 ёшда.

❗️Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу худуддаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда айни пайтда вилоятда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эпидемиолог ва инфекционист шифокорларидан иборат махсус гуруҳи фаолият кўрсатмоқда.

❗️Улар шу кунларда вилоятнинг “қизил” ҳудудлари: Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни янада кучайтириш, беморларни самарали даволаш борасида маҳаллий мутахассисларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

❗️Ҳозирда вилоятда жами касаллик қайд этилганлар сони 364 нафарни ташкил этмоқда. Бугун 5 нафар бемор тузалди ва жами соғайганлар 314 нафарга етиб, даволанаётганлар 48 нафар бўлиб турибди.

‼️Шундай қилиб, бугун 73 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3087 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.