Самарқандда йил бошидан банклар фойдасига 1 трлн. сўмдан ортиқ қарздорликлар ундирилган.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 705 млрд. 768 млн. сўмлик 14 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларидан 11 мингдан ортиғини ижроси тамомланиб, 1 трлн. 60 млрд. сўм қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари юзасидан жами 357 та 291 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, ушбу мол-мулкларни ундирувга қаратиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори Шахрам Амонуллаев хабар бермоқда.

Қарздорлардан тижорат банклар фойдасига кредит қарздорлигини ундириш билан боғлиқ жами 6 075 нафар қарздорларнинг 123 млрд. сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида иш ҳақи даромадлари ҳақида маълумотлар аниқланиб, қарздорликларни ундириш иш ҳақларига қаратилган.

Мисол учун, Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгарлар “B.D” ва “S.T.S” МЧЖдан, даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банк” АТБ фойдасига 14.000.000.000 (1.245.289,19 АҚШ доллари) сўм кредит қарзи ундирилган.