Самарқандда юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда солиқ коэффициентлари тасдиқланди

Самарқанд вилоятида 2024 йилда юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкнинг мутлақ қийматига қўлланиладиган камайтирувчи коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҚАРОРИ

 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 21 декабрдаги (03/41-40/1472-сон) хати, вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йил 3 январдаги (19/10-00134-сон) мурожаати, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2024 йил 3 январдаги (02/02-38/2-сон) хулосаси, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти мудири Р.Маҳқуловнинг 2024 йил 4 январдаги (02/01-30-сон) билдиргисига асосланиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ тўқсон бешинчи сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларининг иқтисодий ривожланишига қараб, 2024 йилда юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкнинг мутлақ қийматига қўлланиладиган камайтирувчи коэффициентлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Абилов), вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), вилоят солиқ бошқармаси (С.Эшматов) мазкур қарорга асосан, 2024 йилда юридик шахсларнинг мулк қийматига қўлланилаётган камайтирувчи коэффициентлар тўғрисидаги маълумотларнинг солиқ тўловчиларига етказилишини таъминласин.
  3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» (Н.Норбеков) ушбу қарорни «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталарида расман эълон қилиниши ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Абилов) зиммасига юклансин.
  5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сессия раиси                           С.Усмонов

 2024 йил 26 январь         VI-95-3-7-0-К/24

 

  *Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 26 январдаги VI-95-3-7-0-К/24-сон қарорига

илова

Вилоят шаҳар ва туманларининг иқтисодий ривожланишига қараб, 2024 йилда юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкнинг мутлақ қийматига қўлланиладиган камайтирувчи коэффициентлар

Т/р

Ҳудудлар номи

Камайтирувчи коэффициент

(юридик солиқ тўловчилардан ташқари)

Минимал миқдор 2024 йил учун (минг сўм)

1.

Каттақўрғон шаҳри

1,00

1 200,0

2.

Оқдарё тумани

0,66

792,0

3.

Булунғур тумани

0,66

792,0

4.

Жомбой тумани

0,73

876,0

5.

Иштихон тумани

0,67

804,0

6.

Каттақўрғон тумани

0,61

732,0

7.

Қўшработ тумани

0,50

600,0

8.

Нарпай тумани

0,62

744,0

9.

Пайариқ тумани

0,61

732,0

10.

Паст Дарғом тумани

0,73

876,0

11.

Пахтачи тумани

0,51

612,0

12.

Самарқанд тумани

0,78

936,0

13.

Нуробод тумани

0,51

612,0

14.

Тойлоқ тумани

0,73

876,0

15.

Ургут тумани

0,62

744,0