Самарқандда юртимиз триатлончилари Ўзбекистон чемпионлиги учун беллашмоқда

Триатлон бўйича икки кун давомида халқаро мусобақага мезбонлик қилган Самарқандда бугун «Самарқанд – 2023, триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати»га старт берилди.

Мусобақада 300 нафар иштирокчи стандарт ва супер-спринт масофаларида элита, U-23, 15-17 ёшлар ва 16-19 ёшли ўсмирлар ўртасида триатлон бўйича миллий ва ёшлар терма жамоасига саралаш баҳсларида иштирок этмоқда.

Айни вақтда профессионал спортчилар олимпия дастурида 1500 метр масофага сузиш, 40 километр велосипед пойгаси, 10 километр югуриш баҳсларида куч синашяпти.

Супер-спринт дастурида эса ҳаваскорлар 350 метр масофага сузиш, 13 километр велопойга, 3 километр югуриш баҳсларида иштирок этяпти.