Самарқанддаги махсус мактаб-интернат ўқувчиларининг 20 нафари III чорак таҳсилини яшаш манзилидаги мактабда давом эттиради
- 03.01.2020 17:13
- 175
- Таълим
Самарқанд шаҳридаги 64-махсус мактаб-интернати директори А.Мелиевнинг маълум қилишича, муассаса ўқувчиларининг 13 нафарига белгиланган муддат тугагани ҳамда яна 7 нафарининг таълим-тарбияси ижобий томонга ўзгаргани учун уларга ўз яшаш манзилларига қайтишга рухсат берилган.
Энди улар ўқишни ўша ердаги таълим масканларида давом эттиришади.
– Бу ўқувчиларимизни муассасамизнинг масъул ходимлари уйларига олиб бориб, ота-оналари ва яқинларига топшириб, ўша ердаги мактабга жойлаштириб келишади – дейди А.Мелиев. – Мен ўзим ҳам Фарғона водийси вилоятларида яшайдиган тўрт нафар ўқувчимизни ўз яшаш манзилларига олиб боряпман.
Теглар:
мактаб-интернат
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Янги тизимни жорий этиш ҳолати танқидий таҳлил қилинди
- 9 дақиқа аввал
- Самарқанд
Самарқанд давлат чет тиллар институтида “Очиқ эшиклар куни”
- 18 дақиқа аввал
- Таълим
Маҳалла раислари қай тариқа ўқитилади?
- 22 дақиқа аввал
- Самарқанд