Самарқандга Moderna вакцинаси келтирилди, уни кимлар олиши мумкин?
- 03.08.2021 15:48
- 1306
- COVID-19
Яқинда Ўзбекистонга АҚШдан 3 миллион доза Moderna компанияси вакцинаси олиб келинган эди.
Вакциналар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «COVAX» дастури орқали ажратилди ва АҚШнинг Алабама штатидан махсус рейс билан Ўзбекистонга етказилди.
Ушбу препаратнинг самарадорлиги 94 фоиздан юқори, эмлаш курси бир ой оралиғида қўлланиладиган 2 дозадан иборат.
Самарқандга мазкур вакцинадан 275 минг 520 доза келтирилди ва вилоятдаги барча эмлаш пунктларига тарқатилди, дея бу ҳақдаги саволимизга жавоб беради вилоят санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси матбуот хизмати.
18 ёшдан юқори ҳамда вакцина олиши мумкин бўлган аҳолининг барча қатлами мамлакатимизга келтирилган бошқа вакциналар қатори ушбу вакцинадан ҳам фойдаланишлари мумкин.