Самарқандга ташриф буюраётган сайёҳлар сони сeзиларли ошди
- 24.09.2021 17:00
- 90
- Саёҳат
Карантин чекловларининг юмшатилиши муносабати билан Самарқандга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошди.
E-меҳмон сайтидаги статистик маълумотларга кўра, август ойида энг кўп ташриф буюрган мамлакатлар фуқаролари орасида Россия - 1048 киши, Туркия - 652 киши, Тожикистон - 540 киши, Афғонистон - 226 киши, Испания - 225 киши, Германия - 426 киши, Қозоғистон - 564 киши , Покистон - 585 киши ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган сайёҳлар етакчилик қилмоқда.
Бундан ташқари, вилоятда ички туризм юқори суръатларда ривожланмоқда. Маҳаллий сайёҳларнинг асосий қисмини Самарқанд вилоятининг қўшни туманлари аҳолиси, шунингдек, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан ташриф буюрувчилар ташкил этди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа