Самарқандлик спортчилар Осиё ўйинларида қандай натижага эришди?
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIХ ёзги Осиё ўйинларида миллий терма жамоамиз аъзолари 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 медаль билан мусобақани бешинчи ўринда якунлади.
Бу Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинлари тарихида медаллар сифати ва сони бўйича энг яхши натижаси бўлди. Қувонарлиси, ушбу халқаро спорт мусобақасида 18 спорт тури бўйича вилоятимиздан 48 нафар спортчи иштирок этди ва мусобақаларда 13 та медаль (5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза)ни қўлга киритди.
Улар орасида қуйидаги спортчилар бор:
Олтин медаль
- дзюдо - Диёра Келдиёрова;
- академик эшкак эшиш (М4 дастури) - Шеҳроз Ҳакимов, Давронжон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев;
- енгил атлетика - Шарифа Давронова;
- бадиий гимнастика (жамоавий дастур) - Тахмина Икромова ва Вилана Савадян;
- бадиий гимнастика - (яккаликнинг кўпкураш дастури) Тахмина Икромова.
Кумуш медаль
- академик эшкак эшиш (М2 дастури) - Шеҳроз Ҳакимов ва Дилшоджон Худойбердиев;
- академик эшкак эшиш (LW2х жуфтлик дастури) Малика Тагматова;
- академик эшкак эшиш (М4х дастури) - Шаҳзод Нурматов, Собиржон Сафаралиев;
- дзюдо - Давлат Бобонов;
- дзюдо (жамоавий дастур) - Давлат Бобонов ва Диёра Келдиёрова.
Бронза медаль
- академик эшкак эшиш (LW2х жуфтлик дастури) - Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев;
- бокс - Нигина Ўктамова;
- шахмат (жамоавий) Жаҳонгир Воҳидов.