Самарқандлик ёшлар “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг республика босқичида биринчи ўринни эгаллади

Маҳалла ёшлари ўртасида жорий йилги “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақалари 4 апрелда бошланган эди. Спорт, маданият, санъат, китобхонлик, ахборот технологиялари ва касблар танлови бўйича 19 йўналишда 393 минг 134 нафар самарқандлик ёшлар мусобақаларнинг маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида беллашиб, 309 нафари республика йўлланмасини қўлга киритди.

- Олимпиаданинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган ёшлар спорт мусобақаларида 17 та олтин, 9 та кумуш, 12 та бронза, медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, - дейди Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев. – “А” лига баҳсларида биринчи ўринни қўлга киритган 11 та маҳаллага универсал спорт майдончаси, “Б” лигада биринчи ўринни эгаллаган 4 та маҳаллага Street Workout ва “С” лигада биринчи ўринни қўлга киритган 1 та маҳаллага Workout майдончалари барпо этилиши белгиланди.

Жумладан, Пахтачи, Оқдарё, Ургут туманларида иккитадан, Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Самарқанд, Каттақўрғон, Иштихон, Қўшработ, Тойлоқ, Нарпай, Паст Дарғом ва Жомбой туманиларида биттадан спорт майдончалари қурилади.