Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «Афросиёб» йўловчи поезди ҳаракат вақтида тўхтаб қолган
- 31.05.2022 11:11
- 341
- Самарқанд
«Ўзбекистон темир йўллари» хабарига кўра, ҳолат кеча, 30 май куни кузатилган.
Шу куни юқори тезликда ҳаракатланаётган мазкур поезд 17:40 да Жиззах–Зарбдор перегонида тўхтаб қолган. Бунга борт тизимида носозлик юзага келгани сабаб бўлган.
Носозлик 18:30 да бартараф этилгач, йўловчи поезди ўз ҳаракатини давом эттирган.
«Йўловчилардан узр сўраб, тўғри тушунишларини сўраб қоламиз», – дейилади хабарда.
Теглар:
"Афросиёб" поезди
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Нур бор эди қалбида унинг
- Бугун, 11:35
- Мутолаа
Хавфсиз меҳнат ҳаётни асраш демакдир
- Бугун, 09:27
- Жамият