СамДТИ қошидаги фалсафа доктори (PhD) илмий кенгаши ўз фаолиятини бошлади
- 12.01.2020 11:36
- 893
- Таълим
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг 2019 йил 30 декабрдаги 273/2-сонли қарорига асосан Самарқанд давлат тиббиёт институтида тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш учун илмий кенгаш ташкил этилди.
Илмий кенгашда қуйидаги мутахассисликлар бўйича диссертациялар ҳимоя қилинади:
- ички касалликлар;
- педиатрия;
- болалар жарроҳлиги.
Институт илмий кенгаши, шунингдек, қуйидаги ихтисосликлар бўйича бир марталик илмий кенгашни ташкил қилиш ҳуқуқига эга:
- таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тиббиёт фанлари бўйича).
Ушбу қарорга асосан институтнинг етакчи олимлари бўлган илмий кенгашнинг 19 нафар аъзоси тасдиқланди. Кенгаш раиси этиб СамДТИ ректори, профессор А.Шамсиев тайинланди.
СамДТИ ахборот хизмати.