СамВМИ жамоаси Сардоба фожиасидан зарар кўрган талабалар оиласига кўмаклашмоқда
- 08.05.2020 10:23
- 204
- Самарқанд
Институтда ташкил этилган хайрия акциясида олийгоҳнинг 400 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилари ихтиёрий равишда иштирок этиб, халқимиз бошига тушган бу ташвишли кунларда улар билан бир тану бир жон эканликларини, машаққатларни биргаликда енгиб ўтиш лозимлигини шу йўсинда изҳор қилишди.
Самарқанд ветеринария медицинаси институтида 60 нафардан зиёд сирдарёлик талабалар таҳсил олади. Олийгоҳ ёшлар билан ишлаш бўлими мутасаддиларининг саъй–ҳаракати билан улар орасидан Сардоба фожиасидан зарар кўрган талабалар учун алоҳида ҳисоб рақами очилди. Бу ҳисоб рақамига ишчи-ходимлар, ўқитувчилар ва талабалар ҳам ўз имкониятидан келиб чиқиб маблағ ўтказишди. Айни кунда мазкур ҳисоб рақамида йиғилган маблағ ҳам ўз эгаларига етказилмоқда.
СамВМИ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!