Сана: 5 октябрь – Халқаро ўқитувчилар куни
- 05.10.2020 10:55
- 443
- Таълим

ЮНЕСКОнинг 1966 йил 5 октябрда Париж шаҳрида бўлиб ўтган 14-сессиясида Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда "Ўқитувчиларнинг мақоми тўғрисида тавсиянома" қабул қилинган.
Мазкур ҳужжатда ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар учун яратилиши зарур бўлган энг муҳим шарт-шароитлар бўйича халқаро меъёрлар белгиланган.
Шу муносабат билан ушбу сана 1994 йилдан бери Халқаро ўқитувчилар куни сифатида нишонлаб келинади.
Ушбу кун 100 дан ортиқ давлатда кенг нишонланиб, ўқитувчиларнинг инсоният ҳаёти ва жаҳон тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиш лозимлигини эслатиб туради.
Теглар:
ўқитувчи
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Гренландия: Ер ларзага келган кун
- Бугун, 17:17
- Ўқинг, қизиқ!
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- Бугун, 17:13
- Қишлоқ хўжалиги
Оила – маънавият ва инсонпарварлик маскани
- Бугун, 17:12
- Самарқанд
Тараққиёт воситасими ёки зеҳниятимиз кушандаси?
- Бугун, 14:54
- Жамият