“Сардоба” сув омборида юзага келган фавқулодда вазиятдан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам тўпланмоқда
- 02.05.2020 21:37
- 120
- Жамият
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Самарқанд вилояти бўлинмаси фаоллари ва “Vendo” компаниялари гуруҳи ташаббуси билан кенг жамоатчилик, тадбиркорлар, жонкуяр фуқароларнинг кўмаги ва ҳомийлигида Сирдарёда офатдан жабр кўрган ҳамюртларимиз учун хайрия ёрдамлари тўпланмоқда.
Ижтимоий тармоқлар орқали ушбу акциядан хабар топган кўплаб фуқаролар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кийим-кечаклар, ётоқ учун буюмлар ва гигиена воситалари олиб келинмоқда. Ташкилотчилар томонидан хайрияларнинг сони ва турлари бўйича ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган.
Тўпланган маҳсулотлар волонтёрлар томонидан сараланиб, юк машиналарига жойланмоқда. Карантин чекловлари сабаб, белгиланган манзилга олиб келишга имкони бўлмаган фуқароларга хайрияларини етказиб бериш хизмати билан шуғулланувчи ҳайдовчилар беминнат хизмат қилишмоқда.
Акция давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа