Сайёрадаги қуёш ботмайдиган жойлар
Кўпчилигимизга болалигимиздан қуёш шарқдан чиқиб, ғарбда ботиши ҳақида айтиб келишган. Мабодо бу ҳақиқат бўлмаса-чи?
Ер кутилмаган ҳодисаларга бой ва унда ғалати ҳодисалар тез-тез содир бўлади. Бугун дунёдаги бошқа қизиқарли фактлар орасида Ердаги қуёш деярли ботмайдиган жойлар мавжудлиги ҳақида билиб оламиз.
Ҳаммерфест ва Шпицберген. Норвегия
Норвегия ярим тунги қуёш мамлакатидир. Шимолий қутб доирасида жойлашган мамлакат ўзининг манзараси ва ёрқин қуёши билан машҳур. Норвегиянинг энг шимолий шаҳри бўлган Ҳаммерфест Струвегеодезия ёйи аҳамияти туфайли ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объекти, деб эълон қилинган. Ҳаммерфестда қуёш 12:43 да ботади ва 40 дақиқадан кейин яна чиқади.
Қуёш Норвегиянинг яна бир минтақаси - Шпицберген оролида узлуксиз 10 апрелдан 23 августгача порлаб туради.
Исландия
Шимолий ёғдулари билан машҳур бу мамлакат Европадаги Буюк Британиядан кейинги энг катта орол. Ва бу ерда чивинлар йўқ!
Бу чивинсиз тунлардан баҳраманд бўлиш учун ҳудудга ташриф буюришни истаган кўплаб одамлар учун ҳақиқий жаннатдир. Июнь ойида бу ерда қуёш ҳеч қачон ботмагани сабабли оролда тун бўлмайди. Қутб доирасидаги Гримси ороли ва Акюрейри шаҳри ярим тун қуёши остида юриш учун энг яхши жойлар ҳисобланади.
Юкон. Канада
Давлатнинг иккинчи йирик минтақаси йилнинг кўп қисмида қор билан қопланган. Бироқ, ёзда мамлакат шимоли-ғарбий қисмидаги Юконда қуёш кетма-кет 50 кун давомида порлайди. Ёввойи гуллар ва турли хил кўчманчи қуш турлари орқали тоза муҳит яратилган шаҳар ўзининг гўзал осмони ва чексиз ёз ёруғлиги туфайли ярим тунги қуёш макони сифатида танилган.
Каанаак. Гренландия
Гренландиянинг энг шимолида жойлашган бу шаҳарнинг 650 га яқин аҳолиси бор. Шаҳар Арктика доирасининг шимолий қутбида жойлашган, шунинг учун у ердаги қиш қоронғу ва жуда совуқ. Аммо апрелдан августгача ярим тунда кўтарилган қуёш икки ярим ой давомида узлуксиз порлайди.
Бу аҳолидан ухлаш учун қора пардалардан фойдаланишни талаб қилади. Кечалар шунчалик гўзалки, ҳеч бир инсон сўзлари уларни тўғри тасвирлаб бера олмайди.
Кируна. Швеция
Швециянинг 19 000 кишилик энг шимолий шаҳрида қуёш йилига 100 кундан ортиқ ботмайди. Қуёшсиз давр эса йилнинг май ойидан августгача давом этади.
Қаерда Қуёш умуман йўқ?
Торсхавн. Дания
Фарьер оролларидаги Торсхавн шаҳрида одамлар янада булутли ва ноқулай шароитларда яшашади. Бу ердаги иқлим хайрихоҳ эмас: ёмғир, туман ва бўронли шамоллар одатий ҳолдир. Қуёш эса бу жойларда жуда кам учрайдиган меҳмон, уни йилига фақат 35 кун кўриш мумкин.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.