“Шарқ тароналари” фестивали меҳмонлари учун 22 та меҳмонхона хизматга шай
Жорий йилнинг август ойи охирида ўтказилиши режалаштирилаётган “Шарқ тароналари” XII Халқаро мусиқий фестивали, “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусидаги халқаро анжуман ҳамда “Ўзбекистон - буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мерос ҳафталигига дунёнинг турли мамлакатларидан жами 650 нафар меҳмонлар ташриф буюради.
Уларга 22 та меҳмонхона (558 та хона, 979 та ўрин) ташкил қилиниб, жойлар ҳозирлаб қўйилди. Шундан, “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқий фестивали меҳмонлари учун 14 та (345 та хона, 639 та ўрин), “ЮНЕСКО” шафелигидаги тадбирлар доирасида ташриф буюрувчи меҳмонлар учун 8 та (213 та хона, 340 та ўрин ) меҳмонхона хизмат кўрсатади.
Фествиаль иштирокчилари учун 10 дан ортиқ ресторан ва таомхоналар ажратилган. Меҳмонлар 14 та тарихий обида ва зиёратгоҳларга 4 та маршрут асосида олиб борилади. Шу билан бирга, Самарқанд шаҳрида 5 та, Оқдарё, Самарқанд, Паст Дарғом, Тойлоқ, Ургут ва Жомбой туманларида биттадан маданият муассасаларига тадбирлар иштирокчиларининг ташрифи уюштирилади.
Айни дамда “ЮНЕСКО” шафелигидаги тадбир доирасида Расмий меҳмонлар уйи, Имом ал-Бухорий мажмуаси ҳамда “Боғишамол гарден” масканини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.