Ширасиз ҳосил етиштириш мумкинми?
- 13.09.2020 22:10
- 276
- Маслаҳат
Иссиқхонада шираларнинг икки тури катта зарар келтиради: полиз шираси ва акация шираси. Бу ширалар билан зарарланган ўсимлик барглари бужмаяди, ўсиш секинлашади ва ҳосилдан қолади. Бу турдаги ширалар ўсимлик баргининг орқасига жойлашиб, тайёр озуқа моддаларини сўриб озиқланади. Бу шираларда шундай одат борки, эрта баҳордан то кеч кузгача тирик личинка туғиб кўпаяди ва кеч кузда қишлаб қолиш учун 4-5 тадан тухум қўяди. Шу сабабли ҳам ширалар бир мавсумда 16-18 марта авлод беради.
Унга қарши кимёвий курашда 2,5 фоиз “Децис”, “Би 58” ёки 20 фоизли “Конфидор” қўлланилади. “Актеллик” 50 фоиз ва “Карбофос” 0,2 фоизли ҳамда “Карате”нинг 0,1 фоизли эритмаларини пуркаш ҳам яхши самара беради.
Акрам ФОЗИЛОВ,
вилоят ўсимликлар карантини
давлат инспекцияси ахборот хизмати.