Сингапур ҳукумати мамлакат тарихидаги энг йирик данга тутқаноғи хуружига тайёргарлик кўрмоқда
- 06.07.2020 08:45
- 278
- Хориж
Сингапур ҳукумати мамлакат тарихидаги энг йирик данга тутқаноғи хуружига тайёргарлик кўрмоқда. 2020 йилнинг бошидан буён касалланганлар сони 14 минг нафардан ошиб кетди. Бу ҳақда The Straits Times нашри хабар берди.
Сингапур атроф-муҳит агентлиги тахминига кўра, жорий йилда касалланганлар сони 22 минг нафардан ошади.
Касаллик мавсуми май ойидан сентябр ойигача бўлишига қарамасдан, жорий йилнинг ўзида касаллик оқибатида 16 минг нафар ўлим ҳолати қайд этилди.
Шифокорлар касаллик хуружини қисман коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин билан боғламоқда. Бироқ данга тутқаноғи ташувчиси ҳисобланган пашша уйда ўтирган одамлар билан кўпроқ мулоқотга киришишини исботловчи тўғридан-тўғри далил мавжуд эмас.
Данга тутқаноғи ўткир вирусли касаллик ҳисобланади. Мазкур касаллик оқибатида ҳар йили 20 мингга яқин одам вафот этади.