Солиқ тўловчиларга айрим ҳолларда солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартишларга кўра:

➖ қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқни кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил учун белгиланган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилди;

➖ 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотини чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашдан озод қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, солиқ тўловчиларга айрим ҳолларда солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловлари бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.