Солиқчилар 7 ойлик фаолиятларини таҳлил қилди

Вилоят солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги, 12 август — Солиқ хизмати органлари ташкил этилган кун ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Фаррух Бобоев солиқ хизмати органлари ходимлари меҳнати натижасида жорий йилнинг 7 ойи давомида бюджетга тшширилган солиқ тушумлари ўтган йилга нисбатан 130 фоизга ўсганлигини таъкидлади.
Касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов касаба уюшмаси тарихи ҳамда бугунги фаолияти ҳақида маълумот берди.
Тадбир давомида солиқ органларида самарали меҳнат қилиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.