Сўмнинг долларга нисбатан курсида кескин тебраниш кутилмаяпти — Марказий банк
- 10.10.2020 12:16
- 180
- Иқтисодиёт
Марказий банкнинг маълум қилишича, сўмнинг кескин қадрсизланиши кутилмаяпти.
Иқтисодий фаолликнинг тикланиш ва асосий ташқи савдо ҳамкорларимиз ички валюта бозорида ҳолатнинг нисбатан барқарор шаклланиши, алмашув курсининг кескин тебранишларига олиб келувчи фундаментал омиллар хатарлари эҳтимоли пастлиги кузатилмоқда. Регуляторга кўра, йил сўнггига қадар ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф мутаносиблигини сақлаш юзасидан етарли шароитлар мавжуд.
Марказий банк келгуси октябрь-декабрь ойлари давомида ҳам ички валюта бозорига интервенцияларни амалга ошириб боради. Заруриятга қараб йил бошидан олтин хариди ва амалга оширилган интервенция операциялари ўртасидаги тафовутдан ҳосил бўлган 300 млн. доллар миқдоридаги валюта захираси ҳам ушбу мақсадларга йўналтирилиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 13 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 35 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!