Сўнгги 14 кунда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 1000 нафарга яқин бемор аниқланди
- 05.06.2020 20:30
- 149
- COVID-19
Бу ҳақда бугун АОКА штабида Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:
Сўнгги 14 кун давомида тасдиқланган 937 та касалланиш ҳолатидан 412 нафари (47 %) — аҳоли орасидан, 525 нафари (53 %) — хориждан келган фуқароларда аниқланган.
Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 49 117 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.
Мавжуд вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда — 18 655 та, эпид мавсум давомида — 748 555 та тест синови ўтказилди.