Сўровнома: Фақатгина тўртдан бир қисм шифокорлар Россияда тайёрланган коронавирусга қарши вакцина билан эмланишга рози

“Справочник врача” (“Шифокор маълумотномаси”) иловаси ўтказган сўровнома натижасига кўра, Россиянинг 52 фоиз шифокори Гамалеи илмий тадқиқотлар марказида ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцина билан эмланишга рози эмас. Яна 23 фоиз шифокор шубҳаси борлигини билдирган. Сўровномада иштирок этган 24 фоиздан ортиқроқ шифокор иштирокчи вакцина билан эмланишга рози эканлигини билдирган.

“Нега вакцина билан эмланишга рози эмассиз?”, деган саволга шифокорлар томонидан, у жуда қисқа вақт ичида тайёрлангани ва унинг хавфсизлиги тўғрисида етарли маълумот мавжуд эмаслиги таъкидланган.   

Сўровномада 3040 нафар шифокор иштирок этди. Натижалар “Медуза” нашрига юборилди.