Сўровнома натижалари: Мулкдорлар бошқарув сервис компаниялари хизматидан хурсанд эмас

Аввалроқ каналимизда “Бугунги кунда кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари (олдинги ширкатлар) хизмати сифатини қандай баҳолайсиз?” саволи билан сўровнома ўтказилганди.

Иштирокчиларнинг атиги 17 фоизи бошқарув сервис компаниялари фаолиятини “қониқарли” деб белгилади. 59 фоиз қатнашчилар эса аксинча, “яхши эмас” деган жавобини маъқуллади . Шунингдек, 22 фоиз респондентлар нейтрал позиция — “ишим тушмаган” жавобини белгилаган бўлса, қолган қатнашчилар изоҳларда фикрларини билдиришини маълум қилган.

Изоҳларда аксарият фойдаланувчилар бошқарув сервис компаниялари хизматига танқидий муносабат билдирган. Жумладан, “Юлдуз” аккаунтли фойдаланувчи “Сервис бошқаруви деган номи бор холос иши қониқарсиз” деган бўлса, Нигора Йўлдошева “0 га тенг, умуман кераксиз ташшкилот”, деб ёзиб қолдирган.

Жумладан, айрим ўқувчилар нореал қарздорлик ҳолатлари учраётганига эътибор қаратган: “Ҳақиқатдан ҳам тизим йўқ, умуман вазифасини нимадан иборат эканлигини билмайди, передоплата турганига қарамасдан қарздор қилиб келади, 1 йил олдинги ҳисоб-китобларни кўрсатиб, бу тизимни тубдан қайта кўриб чиқиш керак”, дея фикр билдиради Р.Умарова номли аккаунт эгаси.

Тез орада бошқарув сервис компаниялари фаолиятига оид батафсил мақола эътиборингизга ҳавола этилади.