Совуқ кунлар олдинда. Бунинг учун кўп қаватли уйларда нималар қилинади?
- 29.09.2019 15:33
- 220
- Жамият
Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, ўтган йилнинг қиш даврида кузатилган муаммолар ва ўтказилган хатлов натижасида жами 325 та кўп қаватли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.
Самарқанд шаҳридаги 74 та лифтларни янгисига алмаштириш чоралари кўрилмоқда.
Қўшимча хатлов натижасида аниқланган кўп хонадонли уйларни жорий куз-қиш мавсумидан беталофат чиқариш учун уйларнинг том қисмини мукаммал ва жорий таъмирлаш, ертўлалардаги муҳандислик тармоқларини таъмирлаш ва тартибга келтириш, кириш эшиклари, ромлар ўрнатиш, ирригация тармоқларини таъмирлашга вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган Дастурга асосан тижорат банклари жорий йилнинг 15 ноябрига қадар 30,2 миллион сўм кредит маблағлари ажратиши белгиланган.
Кўп хонадонли уйларни қишдан беталофат чиқариш мақсадида “Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказайлик” шиори остида 40 кунлик сафарбарлик эълон қилинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 47 дақиқа аввал
- Долзарб