Спорт ҳафталиги: Талабалар куч синашди

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон-Финландия педагогика институтида талабалар ўртасида оммавий спорт мусобақалари ҳафталиги бўлиб ўтди.

Спорт ҳафталигида мини футбол, миллий кураш, қўл жанги, стол тенниси ва баскетбол бўйича факультетлараро мусобақалар ўтказилиб, ғолиб талабалар аниқланди.

Бир ҳафта давом этган мусобақаларнинг сўнгги кунида енгил атлетика ҳамда 500 метрга қизлар, 1000 метрга ўғил болалар ўртасидаги югуриш беллашувлари бўлиб ўтди.

Ҳафталик якунида барча мусобақаларда ғолиб бўлган бўлажак ўқитувчиларга институт маъмурияти, Ёшлар агентлигининг институт бошланғич ташкилоти томонидан совға ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Мирзоулуғбек ЮСУПОВ,
Ўзбекистон-Финландия педагогика институти катта ўқитувчиси.