Суд раислари Нарпай ва Пахтачида сайёр қабул ўтказди
Самарқанд вилояти судлари томонидан ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролардан 25 та мурожаат келиб тушди.
Жиноят ишлари бўйича 12 та мурожаат қилинган бўлса, шундан 9 таси ижобий ҳал қилинди, 3 нафарининг аризаси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Фуқаролик ишлари бўйича 10 та мурожаат муаллифларига шундай йўл тутилди. Маъмурий ишлар бўйича 2 та мурожаат ижобий ҳал қилиниб, иқтисодий ишлар бўйича 1 та мурожаат муаллифига ҳуқуқий маслаҳат берилди.
Тадбир давомидаги сайёр судларда 9 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди (ЖКнинг 73-моддасига асосан) ҳамда маъмурий ишлар юзасидан 2 нафар шахсларга нисбатан ишлар (МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан) тугатилди.
Пахтачи туманида ўтказилган сайёр қабулда эса судлар томонидан 39 та мурожаат қабул қилинди.
Жиноят ишлари бўйича 13 та мурожаат ижобий ҳал қилиниб, фуқаролик ишлари бўйича 10 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Маъмурий ишлар бўйича 15 та мурожаат ижобий ҳал этилди.
13 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди (ЖКнинг 73-моддасига асосан) ва маъмурий ишлар юзасидан 15 нафар шахсга нисбатан ишлар санкция доирасида кўрсатилган жазо огоҳлантирилган ҳолда (МЖтКнинг 21-моддаси қўлланиб) тугатилди.