Сурхондарёда пахта топшириш билан боғлиқ "уддабуронлик"ка муносабат билдирилди
- 08.10.2019 09:54
- 133
- Ўзбекистон
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги кеча, 7 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Сурхондарёлик фермерлар пахта режасини бажариш бўйича "уддабуронлик" қилдилар. Қабул пунктига келган прицепдаги пахта ичидан 10 киши чиқди” сарлавҳали видеолавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:
"Видеолавҳада намойиш этилган ҳолат шу куннинг ўзида тезкорлик билан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида мавсум бошидан буён вилоятдаги мавжуд пахта қабул қилиш пунктларининг бирортасида тиркамаси (прицепи) рақами 4512 бўлган трактор қабул қилинганлиги, тракторлар тиркамасига ортилган пахта ичидан одам тушиб келиши ҳолатлари аниқланмади.
Ушбуни инобатга олиб, вилоят ҳокимлиги видеолавҳада акс этган ҳолат Сурхондарёда бўлганлигини қатъий рад этади".