Табиатда ноёб ҳодиса: Жомбойдаги қўриқхонада бизғалдоқлар суруви кўриниш берди
- 19.01.2023 17:30
- 145
- Ҳодиса
18 январ куни "Зарафшон" миллий табиат боғи ҳудудида 53 бошдан иборат бизғалдоқларнинг қишлаш суруви қайд этилди.
Бизғалдоқ — Ўзбекистоннинг ноёб қуши. Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га "заиф, қисқариб бораётган ўчиб ўтувчи тур мақоми билан киритилган. У Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи рўйхатига киритилган.
Бизғалдоқ сони 1960-1970 йилларда кескин қисқарган, айни пайтда эса барқарорлашмоқда. Учиб ўтишда у якка ҳолда, кичик гуруҳларда ўтлар билан қопланган катта очиқ майдонларда учрайди. Кузда бизғалдоқ одатда йирик беда ва пахта далаларига қўнади. Баҳорги учиб ўтиш март-апрель ойларида, кузгиси - октябрь-ноябрь ойларида бўлади.
Н.Мармазинская олган суратлар.
Теглар:
табиат